АҚЛ ЧАРХИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугунги шиддат билан ўзгараётган замонда аҳолининг, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўзимизнинг исботи сифатида куни кеча Навоий шаҳридаги Ёшлар маркази шахмат клубида Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мазкур мусобақада ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўзларининг маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказиб, ақлий салоҳиятларини мустаҳкамлаб олдилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда ҳакамлар томонидан ғолиб деб топилган иштирокчилар бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.