Янгиликлар

20 Январь 2024

Камондан отиш бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари 2024 йилда бўлиб ўтадиган мамлакат ва халқаро мусобақалар олдидан Самарқандда қизғин тайёргарлик кўришмоқда

Жорий йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро ва Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида терма жамоамиз аъзоларини муносиб иштирок этишларини таъминлаш ҳамда совринли ўринларни эгаллашлари мақсадида, ҳозирги кунда мерганларимиз Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Таъкидлаш жоизки, мерганларнинг мусобақага тайёргарлик кўриши учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, мазкур йиғинда малакали мураббийлар томонидан умумжисмоний, махсус ва техник-тактик тайёргарлик бўйича узлуксиз машғулотлар олиб борилмоқда.
Мусобақалар жараёнида мерганлар ўзларига бўлган ишонч ва руҳий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия қошидаги Болалар психологияси маркази психолог-мутахассислари томонидан турли машғулот ва тренинглар ташкил этилмоқда. Бу эса спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги даражаси тенг бўлган ҳолатларда ғолибни аниқлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Миллий терма жамоамизга халқаро аренада ўз маҳорат ва эпчиллигини намойиш этиб, юртимизга улкан ғалаба билан қайтишини тилаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19-25-феврал кунлари Бағдод шаҳрида (Ироқ) камондан отиш спорт тури бўйича Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.