Янгиликлар

15 Июнь 2024

Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўтказилган мини-футбол бўйича мусобақада "Қўриқлаш" бошқармаси жамоаси фахрли 1 ўринни эгаллади

Бугунги кунда мамлакатимиз куч тузилмалари ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарликларини ошириш ҳамда спортга кенг жалб қилиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича ўтказилган мусобақа ҳам мазкур ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Беллашувларда барча жамоалар иштирокчилари ўз кучларини синаб кўриб, ғолиблик учун машғулотларда олинган кўникмаларини мусобақаларда намоён этишди. Мусобақани малакали ҳакамлар одилона баҳолаб боришди.
Якуний натижаларга кўра фахрли 1 ўринни Миллий гвардия Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси жамоаси қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ва эсдалик совғалари ҳамда кубок топширилди.