Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг билим савияси, дунёқараши ва интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, мантиқий фикрлай олиш қобилиятларини ошириш мақсадида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Қизғин курашларга бой тарзда бўлиб ўтган билимлар синовларида жамоалар ўзларининг бор билим ҳамда салоҳиятларини намойиш этишди. “Заковат” интеллектуал ўйинини мутахассислар одилона ва шаффофлик билан баҳолаб боришди.
Баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтказилган мусобақада, жами 4 гуруҳнинг жамоалари иштирок этиб, берилган саволларга тўғри, аниқ ва тезкорлик билан жавоб берган "Шерлар" жамоаси ғолиб деб топилди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.