Янгиликлар

20 Май 2023

“ИҚТИДОР” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган “Зомин” болалар оромгоҳида "Иқтидор" лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасида 150 нафар республика миқёсидаги оилавий болалар уйларида тарбияланаётган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган мактаб битирувчи синф ўқувчилари қамраб олиниб, 5 кун давомида касбга йўналтириш, ҳунар ўрганиш, спорт, психологик, илмий ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш йўналишлари бўйича тренинглар ва машғулотлар ўтказилди.

Ушбу эзгу ташаббуснинг сўнги кунида ўзини машғулотларда кўрсата олган иштирокчилар мутасаддилар томонидан тақдирландилар. Куннинг сўнгида оромгоҳ майдонида болажонлар учун Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан камондан отиш спорт мусобақаси, қўл жанги чиқишлари ва концерт дастури намойиш этилди.