ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА
Уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб битирувчиларининг катта ҳаёт йўлига қадам қўйишларида ўзлари учун тўғри йўл танлашлари ва касб эгалари бўлишлари учун бугунги кунда мамлакатимизда кенг имкониятлар эшиклари очилган. Бу борада республикамиз бўйлаб ташкил этилган мономарказлар ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Куни кеча Наманган вилоятида фаолият юритаётган "Ишга марҳамат" мономарказида уюшмаган ёшлар ва мактаб битирувчилари учун вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорликда амалий машғулотлар ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари машғулотлар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга малакали мутахассислардан жавоб олиб, ўзлари учун қизиқ бўлган касб ва ҳунарларга ўқиш шартлари ҳақида маълумотлар олдилар.
Бу каби тадбирлар ёшларни касбга йўналтириш ва миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: