ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛАНИШЛАР ШАХСИЙ ТАРКИБГА ЕТКАЗИЛДИ
Андижон вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимларининг бир гуруҳ офицер, сержантлар таркибига Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонунинг мазмун-моҳияти, маъмурий баённома расмийлаштириш ҳамда тегишли тартибда судга юбориш амалиётини тўғри ташкил этиш бўйича Андижон шаҳар судининг судяси П.Илхомжонов ҳамда бош юрисконсультлар томонидан ўқув-семинар ўтказилди.
Тадбирда ходимлар томонидан ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиб жарима тариқасидаги жазо белгилаш тартиблари, шунингдек, юқорида кўрсатиб ўтилган моддаларнинг тегишлилиги тартиблари бўйича савол жавоблар бўлиб ўтди.