Янгиликлар

16 Ноябрь 2023

ЎТГАН ДАВР САРҲИСОБИ ҲАМДА КЕЛГУСИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Барчамизга маълумки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган тизимларида интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш галдаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия марказий девони ва "Қўриқлаш" бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида барча шахсий таркиб билан видеоселектор тарзида хизмат интизоми ва қонунчилик юзасидан учрашув ўтказилди.
Тадбирда дастлаб бугунги кундаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда соҳага кириб келаётган янгиликлар хусусида маълумотлар берилиб, шахсий таркиб томонидан белгиланган талаблар асосида хизматни ташкиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек, бугунги кунда ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ушбу камчиликларни келтириб чиқарувчи омилларга тўхталиб, мазкур салбий ҳолатларни олдини олиш учун қайси жиҳатларга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга Миллий гвардия ходимининг намунали образини шакллантириш учун барча бўғиндаги раҳбарлар бирдек жавобгар эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.