Янгиликлар

23 Август 2023

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКЛАРИ ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛОВДА

Миллий гвардия Тошкент шаҳар “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудларда мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида режали чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу борасида пойтахтимизнинг марказий деҳқон бозорлари, аҳоли гавжум савдо расталари ҳамда маҳалларда тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тарғибот тадбирлари давомида фуқароларимизга "Қўриқлаш" хизмати томонидан таклиф этилаётган сифатли ва фойдали хизмат турлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, "Қўриқлаш" хизматида мавжуд таърифлар, сигнализация ва видеокузатув мосламаларининг ишлаш тартиби тушунтириб ўтилди. Бу каби тадбирларни ўтказиб бориш орқали фуқароларимизнинг тинч-тотув ҳаёт кечиришлари уларнинг хонадон ва мол мулкларини ишончли қўриқловини таъминлашдан иборат.