"ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН" ЛОЙИҲАСИ
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Она-Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадрият ва анъаналарга ҳурмат, ўз халқи ва ватанига садоқат билан хизмат қиладиган азму-шижоатли ёшларни камол топтириш мақсадида Ёшлар ойлиги доирасида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасида "Тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик учун!" шиори остида "Ҳарбий қисмда бир кун" лойиҳаси амалга оширилди.
Тадбирда, уюшмаган ёшлар, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, Миллий гвардияга бириктирилган ҳарбий ватанпарварлик синф ўқувчилари ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари иштирок этдилар. Мазкур лойиҳа доирасида ўқувчилар учун қурол-аслаҳалар кўргазмаси, камондан отиш ва от спорти турлари бўйича маҳорат дарслари, ҳарбий техникалар ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Лойиҳанинг иккинчи қисмида "Қўриқлаш" бошқармаси маъмурий биносида ёшлар ҳамда соҳа фахрийлари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида ёшларга Миллий гвардия фаолияти ва соҳада кўп йиллик хизмат қилган фахрийларнинг ҳаёт тажрибаларидан мисоллар келтириб ўтилди. Хар бир киши жамият учун қандайдир эзгу ва шарафли ишлар қилиши зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.