Янгиликлар

7 Август 2023

ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Куни кеча Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида вилоят бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ҳамда туман-шаҳар “Қўриқлаш” бўлимлари бошлиқларига бириктирилган ёшлар иштирокида “Ёшлар билан ишлаш тизимида янгича ёндашув жорий этамиз” шиори остида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси, Гулистон ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, "Агробанк" АТБ Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбати давомида ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳамда ҳаётда учраётган муаммолари билан ўртоқлашиб, ечимини топишда қийинчилик туғдираётган муаммолари раҳбарлар томонидан ўрганилиб амалий ёрдам берилиши белгилаб олинди.

Ёшлардан асосан уй-жой, кредит олиш, тиббий хизмат, ордер олиш, ишга кириш, кадастр, таълим бўйича саволлар келиб тушди. Бошқа ёшларнинг ҳам ечимини топишда қийинчилик туғдираётган муаммолари ва уларни ҳал этишдаги тўсиқлар ҳамда уларнинг муаммолари ечимини аҳволи ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Ҳар бир йигит-қизнинг муаммолари ечими бўйича қонуний тушунчалар бериб ўтилиб, буларни тизимли ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилот вакилларига вазифалар белгилаб берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбати сўнгида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва маданий ҳордик олишлари учун Сирдарё вилояти мусиқали драма театри хонандалари томонидан концерт дастури ҳам ташкил этилди. Ушбу концерт дастури ёшларга кўтаринки кайфият улашди.