ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ТАРТИБНИ САҚЛАШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ШАХСИЙ ТАРКИБГА ЕТКАЗИЛМОҚДА
Куни кеча Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидаларини тасдиқлаш юзасидан мутасадди ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.
Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Л.Яхшиликов бошчилигида ўтказилган мазкур семинарда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан маърузалар ўқилиб, қарор ижроси юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида сўз борди.
Тадбир якунида вилоят Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг кўрсатмасига асосан ҳудудларда олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш ҳамда ҳисоботларни юритиш мақсадида ҳамкорликдаги штабни ташкил этиш, шу билан бир қаторда ҳуқуқбузарликларни олдини олган ҳолда жойларни озода сақлаш масалаларида ишчи гуруҳ тузилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилганда қандай чоралар кўрилиши ҳақида келишиб олинди.