“ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР” ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Куни кеча Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфи очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси, туман хокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллалар фаоллари ҳамда ота-оналар иштирок этдилар.
Ушбу синфларни ташкил қилишдан асосий мақсад – юртбошимиз томонидан ўтказилган йиғилишдан бир қанча вазифалар белгилаб берилиб, таълим соҳаси ва ўқув сифатини яхшилаш билан биргаликда умумтаълим мактабларида келажагимиз бўлмиш ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, мактабдаги тартиб-интизом, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган манзили чора тадбирлардан бири десак муболаға бўлмади.