ДАВЛАТ БАЙРОҒИ – ВАТАН ТИМСОЛИ!
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони шахсий таркиби иштирокида «Муқаддасдир Ватан байроғи!» шиори остида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сиёсий шарҳловчи, "Шуҳрат" медали соҳиби Қ.Каримбеков иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг ўзига хос тарихи ва мазмун-моҳияти тўғрисида сўзлаб, келгусида байроғимизни жаҳон миқёсида юксакларга кўтариш мақсадида барчамиз муносиб ҳиссамизни қўшишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида давлатимиз байроғи қабул қилинган санага бағишланган видеоролик намойиш этилиб, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.