Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Хоразм вилоятида Қўриқлаш фаолиятини самарали ташкил этиш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг натижадорлигини ошириш, қўриқдаги объектларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида қўриқдаги объектларнинг ишончли қўриқловини таъминлашнинг жорий ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш механизмлари, кириб-чиқиш режимини ташкил этишда рақамли технологияларни жорий этишнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Шунингдек тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, Ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатларини ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш натижалари бўйича хизмат самарадорлигини янада ошириш, ходимлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва вазифалар белгиланди.