Янгиликлар

24 Ноябрь 2023

КИТОБНИ СЕВ – УЛУҒЛИККА ЕТАКЛАЙДИ!

Китоб мутолааси инсон тафаккурида ибратли хислатларни уйғотиши табиий. Унга меҳр қўйган шахс иш фаолиятида ҳам намунали фаолият юритади. Бадиий асар қаҳрамонларининг ижобий хатти-ҳаракатлари китобхонни эзгу мақсадлар сари бошлайди. Кўп китоб ўқувчи инсон ишда, шахсий турмушида, одамлар орасида муомала маданияти билан яхши таассурот қолдиради.
Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Наманган туманида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар учун китоб ярмаркаси ташкиллаштирилди. Тадбир давомида иштирокчиларга китоб ўқишнинг аҳамияти, мутолаа инсоннинг дунёқарашини кенгайтириши, онгини юксалтириши, ўз фикрларини эркин ифодалай олишга ўргатиши ҳамда нутқини равон бўлишига энг яқин кўмакдош эканлиги хусусида тушунчалар бериб ўтилди.