ШАХМАТ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАРДА ГВАРДИЯЧИЛАР ТЕНГСИЗ
Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақани ўтказишдан мақсад – иштирокчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш баробарида шахмат спортини оммалаштиришдан иборатдир.
Қизғин ва муросасиз мусобақа давомида ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун шиддатли баҳслар олиб борди. 80 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларни бир жойга жамлаган мазкур спорт мусобақаси натижаларига кўра фахрли 1 ўринни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчиси қўлга киритдилар. Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари топширилди.