БИТИРУВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги битирувчиларга сертификатлар тантанали топшириш тадбири бўлиб ўтди. "Қўриқлаш" бош бошқармасининг 28 нафар тингловчилари бошланғич тайёрлаш дастури бўйича ҳамда ИИВ Патруль-пост хизматининг 30 нафар ходимлари малака ошириш ўқув дастури бўйича навбатдаги ўқув курсларини тамомлаб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Куни кеча ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи полковник Ж.Мирзалиев кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади. Ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, аъло баҳоларга ўқиган, спорт мусобақасида яхши натижага эришган тингловчилар марказ бошлиғининг буйруғи билан фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.