МУҲОКАМА МАРКАЗИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ МАСАЛАЛАРИ
"Қўриқлаш" сафларида хизмат қилаётган ходимларнинг хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда вилоят Дин ишлари бўйича қўмита аъзолари, Фарғона ҳарбий прокуратураси масъуллари ҳамда Фарғона шаҳар "Қўриқлаш" бўлими шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда виртуал оламда авж олаётган таваккалчиликка асосланган турли ўйинларнинг аянчли якуни каби долзарб мавзулар ҳақида сўз борди. Шахсий таркиб орасидаги муаммоларни ўрганиш, уларни эрта аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида масъулларга зарурий кўрсатмалар ҳам берилди.
2023 йил давомида йўл қўйилган камчиликлар ва хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари аниқ мисоллар ва видеороликлар билан кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, радикаллашув, дин ва давлат муносабатлари ҳақида ҳам атрофлича сўз бориб, хизмат самарадорлигини янада ошириш лозимлиги қайд этилди. Бу каби тадбирлар ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ижтимоий муҳитни яхшилашга хизмат қилмоқда.