Янгиликлар

20 Июль 2023

ИШЛАР САРҲИСОБИ ВА КЕЛГУСИ РЕЖАЛАР МУҲОКАМАЛАР МАРКАЗИДА

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари учун ўтган олти ойлик ишлар якуни сарҳисоб қилиниб, камчилик ва муаммолар ўрганилди.

Сўз олганлар сўнгги ойларда қўриққа олинган объектларда назоратни кучайтириш, техник қўриқлаш воситаларининг иш ҳолатини назоратга олиш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ экипажининг ташвиш хабари бўйича белгиланган манзилга вақтида етиб боришини назорат қилиш каби бир неча йўналишларда амалга оширила ётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, шахсий таркибнинг маънавий-ахлоқий ҳамда уларнинг психо-эмоционал ҳолатини янада мустаҳкамлаш, назорат ўтказиш постларида ҳушёрликни кучайтириш, тамагирлик ва коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизматни виждонан ва сидқидилдан олиб боришга аҳамият қаратишлари таъкидланди.

Масъуллар янги Қонунчиликка киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар беришди. Баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган учрашув сўнгида келгусида амалга оширилиши мақсад қилинган истиқболли режалар ҳам белгилаб олинди.