Янгиликлар

20 Октябрь 2025

Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Инсон ҳаёти оиладан бошланади. Оиланинг фаровонлиги мамлакат ривожининг ўлчови сифатида баҳоланади. Ушбу каби учрашувлар ҳудудларда доимий равишда ўтказилиб, ходимлар оила аъзолари билан тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Учрашувда бошқарма раҳбарияти, фахрийлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомида бугунги кунда мамлакатимизда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимлар фаолиятида яратилаётган шарт-шароитлар, тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналик, берилган имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклиги хусусида сўз юритилди.

Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан фаолият давомида эришилган ютуқ ва камчиликларга тўхталиб, интизом бузилиш ҳолатлари, йўл транспорт ҳодисалари, турли тамагирлик ҳолатлари ва коррупцияга қарши кураш, пора олиш (бериш) ва унда воситачилик қилиш, фирибгарлик каби содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш, жиноятларнинг оғир оқибатлари тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида соҳада хизмат олиб бориш давомида зиммасига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиб, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликдан юқори натижаларга эришиб, ўзининг фидойилиги ва жонбозлиги билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг оила аъзолари ташаккурномалар билан тақдирланди. Бу каби тадбирлар ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятида янада сергак ва мустаҳкам интизом асосида хизмат ўташларида катта аҳамият касб этади.