Янгиликлар

28 Март 2023

КИНОЛОГ-МУТАХАССИСЛАРНИНГ ХИЗМАТ КЎПКУРАШИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАР ҚИЗҒИН БАҲСЛАРГА БОЙ ЎТМОҚДА

Куни кеча Жиззах вилояти "Динамо" дала ўқув полигонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси кинолог-мутахассисларининг хизмат кўпкураши бўйича очиқ мусобақаларга старт берилган эди.

Бугун ҳам ушбу нуфузли мусобақаларнинг иккинчи кунидаги баҳслар давом этиб, қизиқарли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 28 нафар иштирокчилар 5 кун давомида 6 та шарт бўйича беллашадилар. Кинолог мутахассислар ўз хизмат итлари билан махсус синовлардан эпчиллик, аниқлик ва тезкорлик асосида, энг муҳими эса хатосиз ўтишга ҳаракат қилдилар.

Шартлар бир қарашда жуда мураккаб эмас, бироқ, умумий буйруқ машқларини бажариш, шахсий буюмлардан шахсни қидириб топиш, жиноятчини қўлга олиш ва конвой қилиш, тўсиқларни енгиб ўтиш, из қидирув машқларини бажариш ва хизмат биатлони шартларида ўз маҳоратларини синаб кўрдилар.

Мусобақа натижалари ҳамда кутилмаган таассуротларни бизнинг расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.