Янгиликлар

9 Январь 2024

КИТОБ – ТУГАНМАС БИЛИМ МАНБАИ

Китоб мутолаа қилиш инсон тафаккурини юксалтирибгина қолмай, китобхонни маънавий ҳордиқ чиқаришига ҳам катта хизмат қилади. Мутолаа инсонни изланишга, янги билимлар сари одимлашга ўргатади. Шу сабаб ҳам бугунги кунда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан шахсий таркибни китобга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардия бошқармасида “Китоб – туганмас билим манбаи” шиори остида китоблар ярмаркаси бўлиб ўтди.
Бадиий, илмий, жаҳон адабиётининг нодир асарлари, турли жанрларда чоп этилган китоблар ўрин олган ярмаркада ходимлар ўзлари қизиққан китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Тақдим этилган бир қатор адабиётлар, айниқса буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳақида, шунингдек, таниқли адибларимиз ҳамда жаҳон адабиёти намоёндаларининг қатор асарлари ва бошқа адабиётлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Бу каби эзгу ташаббуслар республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.