БОШ ҚОМУСИМИЗ ФУҚАРОЛАРНИНГ ТЎЛА ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИДИР
Куни кеча Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида "Мен Конституциявий ўзгаришларга бефарқ эмасман" шиори остида семинар машғулоти ўтказилди.
Тадбир давомида таклиф этилган Тошкент Ҳарбий суди раиси томонидан Конституция жонажон Ватанимиз тараққиёти, халқимиз ҳаёти, ҳуқуқ ва манфаатлари, кадр-қимматини таъминловчи асосий ҳужжат эканлиги, шу ўринда янги таҳрирдаги Конституциявий қонун лойиҳаси яратишда халқимиз фаол иштирок этганлиги, унда инсон манфаатлари хар нарсадан устун этиб белгиланганлиги таъкидланди.
Бош Қомусимиз мамлакатимизни янада ривожлантириш йилида муҳим қарорлар белгиланганлигини эътироф этилиб, жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилиши белгиланган Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум Мамлакатимиз тарихида илк маротаба Конституциянинг бевосита халқимизнинг хоҳиш-иродасига боғлик эканлиги, шу сабабли уз тақдири, халқимиз келажаги учун бефарқ бўлмаган холда мазкур жараёнда фаол бўлиш лозимлиги етказилди.