Янгиликлар

23 Август 2023

КАМОНДАН ОТИШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ МУСОБАҚАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида спортнинг камондан отиш тури бўйича 13-14 ёш тоифасидаги йигит-қизлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Мўйноқ тумани ҳокими, Миллий гвардия “Қўриқлаш” бош бошқармаси раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси, шунингдек Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишиб, мамлакатимизда спортчиларга яратилган шароитлар, Президентимиз томонидан буюк аждодларимиз Амир Темур, Бобур Мирзо, Жалолиддин Мангубердилардан мерос бўлиб қолган Олимпия ўйини саналмиш, камондан отиш спорт турига қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидлаб ўтишди ҳамда спортчиларга Ўзбекистон кубоги соврини учун мусобақада омад тилашди. Шундан сўнг мусобақага старт берилди.
Беллашувларда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 2 ёш тоифасидаги ўсмирлар 21-26 август кунлари старт, олимпик раунд, микс ҳамда жамоа биринчилиги шартларида беллашишади.
Мусобақа тафсилотларини навбатдаги янгиликларимиз орқали етказиб борамиз.