“Тезлик – умр заволи” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди
Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, уларга киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалардан хабардор қилиш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш мақсадида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда “Тезлик – умр заволи” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида маърузачи томонидан сўнгги вақтларда содир этилган йўл транспорт ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, транспорт воситасида ҳамда пиёда ҳаракатланиш давомида алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, тезликни ошириш натижасида юзага келган мудҳиш ҳолатлар шунингдек, ёшларга йўл ҳаракати қоидаларини болалик чоғидан ўргатиш лозимлиги борасида зарурий маълумотлар етказилиб, автотранспорт воситасини бошқариш давомида тезликни ошириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик натижасида юзага келган йўл транспорт ҳодисалари тўғрисида хулоса қилиш ва огоҳликка чорловчи видеофильмлар намойиш этилди.
Тадбир якунида шахсий таркибнинг мавзуга оид қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.