ТЕРАН АНГЛАНГАН ТАРИХ – ЁШЛАР НИГОҲИДА
Куни кеча Жиззах вилоят Мирзачўл тумани "Қўриқлаш" бўлими ва туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида тумандаги Ўлкашунослик ва Космонавтлар музейларига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида ўқувчилар музейга қўйилган экспонатлар билан танишиш баробарида улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларга хам эга бўлдилар. Саёҳат якунида эртамиз эгаларига туман маданият маркази аъзолари томонидан "Миллий санъатимиз жилоси" деб номланган концерт дастури намойиш этилди.