Янгиликлар

27 Май 2023

НАЗАРИЯДА ОЛИНГАН БИЛИМЛАР АМАЛИЁТДА МУСТАҲКАМЛАНДИ

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида таълим олаётган тингловчиларнинг касбий билимларини ошириш, амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси Чилонзор туман "Қўриқлаш" бўлимида амалий машғулот ташкил этилди.

Машғулот давомида тингловчилар "Қўриқлаш" хизматида техник қўриқлаш марказларининг фаолияти ҳамда объект ва фуқароларнинг хонадонларини қўриқловини ташкил этиш тартиби, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг бевосита вазифалари билан яқиндан танишдилар.