Янгиликлар

25 Ноябрь 2024

ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИДИР!

Бугунги кунда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг дам олиш кунлари ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маънавий, маърифий ва маданий тадбирлар доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида режиссёр Ўзбекистон халқ артисти Валихон Умаров томонидан саҳналаштирилган “Алпомишнинг қайтиши” (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим асари) спектаклининг навбатдаги премьераси бўлиб ўтди. Премьерани интиқ кутган кўплаб томошабинлар билан бир қаторда Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ташриф буюриб, спектаклни қизиқиш билан томоша қилдилар.
Бундан ташқари, Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек тингловчилар ва муддатли ҳарбий хизматчиларни дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрига саёҳат ташкил этилди. Унда Ғулом Зафарийнинг “Ҳалима” асари асосида театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди. Бу саҳна кўриниши орқали ўқув марказ ходимлари ўзларига маънавий озуқа ҳамда маданий ҳордиқ олдилар.