Янгиликлар

28 Август 2025

ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ

"Театр бу ибратхонадир". Бу тариф аллома Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан ишлатилган бўлиб, шу қисқа жумлада бир олам маъно бор. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, доим ҳам ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.

Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда маънавий дунёқарашини бойитиш мақсадида Фарғона вилояти мусиқали драма театрида "Тақдирлар ошёни" номли комедия спектакли намойишига ташриф буюришди. Воқеалар ривожида кулгу ва ҳазил-ҳузур орқали инсон ҳаётининг кутилмаган бурилишларини кўрсатадиган ёрқин комедия спектаклдир.

Асарда бир нечта қаҳрамоннинг тақдир йўллари тасодифан кесишиб кетади ва бу ҳолатлар кутилмаган комедияли вазиятларни келтириб чиқаради. Спектаклда асосий воқеалар бир уйда юз беради, ва ундаги персонажлар — бир-биридан қизиқ, характери турлича инсонлар. Ҳар бири ўз муаммоси ва ниятлари билан келган, лекин тақдир "ошёни"да улар умуман бошқача ҳолатларга тушиб қолишади.

Инсон қадри ва меҳр-муҳаббат ҳақидаги мазкур асар ёш ходимлар қалбида ўчмас из қолдирди десак муболаға қилмаган бўламиз.