Янгиликлар

9 Апрель 2024

ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ВА ТАРБИЯ МАСКАНИ

Театр бу ҳар бир инсон учун маънавий тарбия маскани демакдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида 9 йўналишда билдирилган фикрларининг айнан учинчиси ҳам театр соҳасига оид эканлиги бежиз эмас.
Шу аснода, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек уларнинг оила аъзолари ва оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларининг дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида Андижон вилоят мусиқали драма театрида "Тўйлар муборак" деб номланган спектакль намойиш этилди.
Қувонарлиси, томошага ташриф буюрган ҳар бир томошабин уларни илиқ қарши олишди ва қарсаклар билан олқишлаб туришди.