ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ
Миллий гвардия Фарғона шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, мактаб ўқувчилари Фарғона шаҳридаги мусиқали драма театрига ташриф буюришди.
Бу ерда иштирокчилар учун театр жамоаси томонидан саҳналаштирган “Сеҳрли либос” спектакли намойиш этилди. Мазкур спектаклда ҳозирги вақтда жамиятдаги айрим салбий ҳолатлар сатирик йўналишда кўрсатиб берилди. Давлат идорасидаги коррупцион ҳолатлар, порахўрлик иллати актёрлар томонидан моҳирона ижро этилди.
Намойиш этилган саҳна кўриниши иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, уларнинг дунёқарашини кенгайтиришга, ҳушёрликка, вақтни мазмунли ўтказишга чорлашга хизмат қилди.