Янгиликлар

25 Декабрь 2023

ТЕАТР - МАЪНАВИЯТ ВА ТАРБИЯ МАСКАНИ

Театр – бу ҳар бир инсон учун маънавий тарбия маскани демакдир. Шу аснода, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек оилавий болалар уйлари фарзандларининг дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида Андижон вилоят қўғирчоқ театрида "Ёвузлик маликаси ёхуд Янги йил эртаги" деб номланган саҳналаштирилган Янги йил томошалари намойиш этилди.
Айниқса, бу ерда кўрсатилган фокуслар ва сирли ўйинлар болажонларда ўзгача таассурот қолдирди.
Театр якунида қорбобо томонидан болажонларга совға саломлар улашилди.