ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР МУАММОЛАРНИ ЕЧИШГА ЁРДАМ БЕРМОҚДА
Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар учун Фарғона ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси адлия подполковниги Ш.Тошматов томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Ўтказилган сайёр қабул жараёнида "Қўриқлаш" бошқармаси сафларида хизмат қилаётган ходимларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, ўзларини қийнаб келаётган саволлар ва муаммолар тўғридан-тўғри ўртага ташланди ва уларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди.
Ходимларнинг оилаларини бўш иш ўринлари билан таъминлаш каби қатор муаммолар ҳам тингланди ва уларни ҳал қилиш борасида масъул ходимларга керакли кўрсатмалар бериб борилди.
Айтиш ўринлики, бу каби сайёр қабуллар кейинги вақтларда ўз самарасини кўрсатмоқда. Бу эса ходимларни ўз вазифаларига нисбатан ишонч уйғотиш билан бирга муаммоларни ҳал этишда асосий таянч кўприк вазифасини ҳам ўтамоқда десак хато бўлмайди.