ТАРҒИБОТЛАР САМАРАСИ НАТИЖАСИДА КЎПЛАБ ЯНГИ ОБЪЕКТЛАР ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИНИШИГА ЭРИШИЛМОҚДА
Бугунги кунда “Қўриқлаш” бош бошқармаси томонидан замонавий технологиялар ёрдамида уй-жой ва мол-мулк, қолаверса, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Куни кеча Қашқадарё вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида хизмат афзалликларини тарғиб этиш мақсадида навбатдаги тадбир ўтказилди.
Унда “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари шартнома асосида давлат объектлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш, шунингдек, қўриқланаётган объектларда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш каби вазифаларни амалга ошириш орқали халқимиз тинчлигини таъминланиб келинаётганлиги таъкидланди.
Навбатдаги тарғибот "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Қарши шаҳрида жойлашган аҳоли гавжум, кўнгилочар савдо маркази ҳамда бир қатор савдо дўконларида ўтказилиб, интеграллашган қўриқлов воситаларини намойиши орқали аҳолига қўриқлашнинг техник воситалар орқали қандай ишлаши тушунтирилди.