ТАРҒИБОТЛАР МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
Куни кеча Термиз шаҳридаги “Фарҳод” ҳамда “Абдураҳмон Жомий” маҳаллаларида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги тарғибот ишлари олиб борилди.
Профилактик учрашувларда ходимлар ўтган давр мобайнида ҳудудларда содир этилган ўғирлик ҳолатлари ҳақида тўхталиб ўтиб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш, ҳушёрликни ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.
Мазкур йўналишда “Қўриқлаш” бошқармасининг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш хавфсизлик ва хотиржамликнинг кафолати эканлиги тушунтирилди.
Объект ва хонадонларга ўрнатиладиган қўриқлов ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиб, ишлаш тизими кўрсатиб берилди.
Тарғиботлар давомида ишончли "Қўриқлаш" хизматидан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролардан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, қўриқловга олиш чоралари кўрилди.
Ҳудудларда маҳалла ва хонадонбай тарғиботлар давом этмоқда.