ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИДА ЯНГИ ОБЪЕКТЛАР ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИНИШГА ЭРИШИЛМОҚДА
Нукус шаҳридаги Жаңа базар маҳалласида Нукус шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан фуқаролар орасида "Қўриқлаш" хизмати афзалликлари тўғрисида ишончли маълумотлар бериш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Очиқ мулоқотлар давомида ходимлар ҳаётимизга тадбиқ этилаётган замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан самарали фойдаланишнинг афзалликлари нималардан иборат эканликлари, "ISUZU" маркали тарғибот автобуси ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг хизматлари тўғрисида фуқароларга тушунтириб ўтдилар.
Ўтказилган тадбирлар натижасида бир неча фуқаролар мазкур хизмат турларидан фойдаланиш тартиблари, шартномалар расмийлаштириш ҳамда ойлик тўловлар борасида қизиқиб, ўз хонадонларини ишончли қўриқловга топшириш истагини билдирдилар.