Янгиликлар

2 Октябрь 2023

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ТИЗИМЛИ ИШЛАР

Фарғона шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.

Очиқ мулоқотлар давомида ЙҲХБ мутахассислари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, йўл транспорт ҳодисаларига сабабчи ҳолатлар ва уларни олдини олишга қаратилган тизимли чоралар тўғрисида гапириб ўтилди. Бундан ташқари белгиланган тезликни меъёридан оширмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган холда ҳамда техник носоз транспорт воситаларини бошқармаслик лозимлигини таъкидлаб ўтилди.

Ўтказилган профилактик тадбирда транспорт воситаларини бошқаришда рўй бераётган салбий ҳолатлар ва аянчли кечган видеолавҳа ҳам намойиш этилди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларида тугилган саволларга атрофлича жавоб берилди.