Юртимизга узоқ кутилган муқаддас Рўзайи Рамазон ойи кириб келди. Мазкур ойнинг хайрли амалларини бажариш мақсадида фуқароларимиз уйларига, таровеҳ намозларига адо этиш учун масжидларга шошадилар.
Юртимизга узоқ кутилган муқаддас Рўзайи Рамазон ойи кириб келди. Мазкур ойнинг хайрли амалларини бажариш мақсадида фуқароларимиз уйларига, таровеҳ намозларига адо этиш учун масжидларга шошадилар.
Бундай вазиятларда аҳоли хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар доимий равишда ўз хизмат бурчларини бажаришади. Хусусан, Навоий вилоятида ҳам ички ишлар органлари ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фуқароларнинг қулайлиги ва хавфсизлиги ҳақида алоҳида ғамхўрлик кўрсатмоқда. Улар масжидлар яқинида транспорт ҳаракатини мувофиқлаштиради, одамлар кўп бўлганда тартибни сақлашга ёрдам беради ва асосий нуқталарда полиция бўлинмаларининг мавжудлигини таъминлайди.
Ана шундай уюшқоқлик билан олиб борилаётган ишлар натижасида мўмин-мусулмонлар давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганини, эътибор қаратилаётганини ҳис этиб, бемалол ибодат билан машғул бўлишлари мумкин.