ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ – МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ АСОСИДИР
Куни кеча Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ҳамда Қарши ҳарбий прокуратураси ходими адлия подполковниги С.Х.Ашрапов ҳамкорлигида олди олинаётган жиноятлар, шунингдек, қонунийлик ва интизом ҳолатлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда "Қўриқлаш" хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўртасида ҳамкорлик, ходимлар ўртасида эса хизмат интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида хабардор қилиш масалалари кўриб чиқилди. Тадбир якунида ходимларнинг хизмат сифатини янада ошириш, ижрочилик интизоми, шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тегишли вазифалар берилди.