“СТРЕСС ВА ДЕПРЕССИЯДАН ЧИҚИШ" МАВЗУСИДА ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси психолог мутахассислари томонидан шахсий таркибнинг руҳий ҳолатидаги ўзгаришларнинг олдини олиш, уларда кечаётган турли хил стресс ва депрессия ҳолатларидан чиқиш ҳамда хизмат самарадорлигини яхшилаш мақсадида хизмат психологлари томонидан тренинглар ташкил этилди.
Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ҳарбийлаштирилган назоратчилари билан кундалик стресс ҳамда муаммоли вазиятлар кузатилганда ўзини-ўзи бошқариш, малакасини ошириш мақсадида “Стресс ва депрессиядан чиқиш" мавзусида тренинг машғулоти ўтказилди.