ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МУЗОКАРА МАРКАЗИДА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиқлари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида семинар ташкил этилди.
Сўзга чиққанлар ижрочилик интизоми, хизмат ҳужжатларини юритилиши, автотранспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик ва йўл қоидаларига қатъий амал қилишлари, шунингдек таваккалчиликка асосланган интернет ўйинларни ўйнамасликлари, коррупция, тамагирлик каби иллатларга аралашиб қолишларининг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди. Тадбир давомида бурчга садоқат, ватанпарварлик, фидойилик, хушмуомалалик каби фазилатларни ва шукроналик ҳислари хусусида гапирдилар.
Тадбир сўнгида касбига садоқат намунасини кўрсатган ходимларга ва уларни фидойи инсон бўлиб камол топишида хизматлари беқиёс ота-оналарга ташаккурномалар топширилди.