Янгиликлар

22 Август 2023

МУҲОКАМА МАРКАЗИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

Куни кеча Миллий гвардия Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор фуқароларнинг мол-мулки, хонадон ва объектларининг ишончли қўриқловини таъминлаш, ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилди.
Шунингдек, тадбирда сўз олганлар Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида сўз юритишар экан, баъзи йўналишларда ҳали учраб турган камчиликларни бартараф этиш борасида ҳам зарурий кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, салбий ҳолатларни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омиллар хусусида тушунчалар берилди.
Давра суҳбати якунида ходимлар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, улар иштирокида психологик тренинглар ҳам ташкиллаштирилди. Бу эса тизимда хизмат сифатини янада ошириш, шахсий таркиб руҳий ҳолатини ўрганиш ва уларга келгуси фаолиятда мотивация беришга хизмат қилди.