Янгиликлар

11 Август 2025

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ – МУҲИМ ОМИЛ ҲИСОБЛАНАДИ

Куни кеча Қўриқлаш Департаменти Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, Муборак тумани Қўриқлаш бўлимида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида профилактик давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш масалаларини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фаолиятда қонунийлик тамойилларини тўлиқ таъминлаш, шунингдек, хизмат давомида содир этилиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳолатларнинг барвақт олдини олишдан иборат эди.

Унда хизмат интизоми, ички тартиб қоидалари, хизмат давомида ўзини тутиш маданияти, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, шахсий хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш каби муҳим масалалар юзасидан амалий тавсия ва кўрсатмалар берилди.