Янгиликлар

5 Сентябрь 2024

Ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида иншолар танлови ўтказилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари билан ҳамкорликда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида "Мустақиллик - энг улуғ ва энг азиз неъмат!" мавзусида иншолар танловлари ўтказилди.
Унда иштирокчилар мустақил Ватанимиз тарихи, истиқлол йилларида амалга оширилган ишлар, ҳозирда янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида ўз тасаввурларини баён қилдилар. Иштирокчиларнинг ижодий ишларини она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари баҳолаб бордилар.
Танловлар якунида энг яхши ижодий ишлар аниқланиб, ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.