Янгиликлар

15 Ноябрь 2024

Миллий гвардия ходимлари ва талабалар иштирокида Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллигига бағишланган “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Урганч шаҳридаги Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, “Қўриқлаш” бошқармаси ҳамда Урганч давлат педагогика институти талабалари иштирокида “Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз” шиори остида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Тадбирда гвардиячилар ва талабалардан иборат жамоалар ҳар бири учун тайёрланган қизиқарли ва таълимий саволлар орқали ўз билимларини, тез фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилиятларини намоён этдилар. Тадбирнинг асосий мақсади, халқимизнинг миллий руҳини, миллий байроғига бўлган садоқатини ва ватандошлик ҳиссини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, иштирокчилар интеллектуал саводхонлик, тез фикрлаш ва жамоавий ишлаш қобилиятларини намоён этдилар.

Байроғимизнинг символик аҳамиятига бағишланган шу каби тадбирлар, ёшларнинг миллий ғурур ва меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга ёшларнинг ўз ватанига садоқат, давлат рамзларига ҳурмат ҳамда ватанпарварлик рухи билан камол топишига замин яратиши билан аҳамиятлидир.