Янгиликлар

6 Февраль 2025

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари ўртасида “Навоий издошлари” номли интеллектуал ўйини ўтказилди

Шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири, давлат арбоби, файласуф Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари ўртасида “Навоий издошлари” номли интеллектуал ўйини ўтказилди.
Унда, 5 гуруҳдан иборат жамоа аъзолари иштирок этиб, иштирокчилар Алишер Навоий қаламига мансуб асарлар, унинг ҳаёт ва ижод йўли, олиб борган бунёдкорлик ишлари, қолдирган бой маънавий мероси, Туркистон ўлкасининг алломалари, уларнинг ижоди ва амалга оширган буюк ишлари борасидаги бир қатор қизиқарли ва мантиқий саволларга жавоблар бердилар.
Берилган саволларга бошқа жамоалардан аниқ ва тўғри жавоб берган ҳамда фаол иштирок этган "Қўриқлаш" хизмати Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзоларининг “Шерлар” жамоаси биринчи ўринни эгалладилар.
Тадбир якунида ғолиб жамоаларга марказ раҳбарининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.