Янгиликлар

26 Сентябрь 2025

Ёш ходимлар ўртасида "Заковат" беллашуви ўтказилди

Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон ёшлар зиё масканининг" илиқ ва замонавий муҳитида Қўриқлаш бошқармаси ҳамда шаҳар-туман Қўриқлаш бўлимларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Ушбу беллашувнинг асосий мақсади – ёш ходимларнинг билими, зийраклиги ва жамоавий ҳамкорлик қобилиятларини синовдан ўтказиш, уларда интеллектуал ва маънавий камолотга бўлган интилишни кучайтиришдан иборат бўлди.

Тадбирда иштирок этган жамоалар турли фанлар, тарих, ҳуқуқ, умумий маданият ҳамда замонавий янгиликлар бўйича берилган саволларга жавоб бериш орқали ўз билими ва зеҳнини намоён этдилар. Интеллектуал беллашув қизғин ва муросасиз руҳда ўтди. Ҳар бир жамоа ғолиблик учун бор билим ва тажрибасини ишга солди.

Бундай тадбирлар ёш ходимларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, дўстона муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда уларни маънавий рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.