Янгиликлар

27 Апрель 2024

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ВА УЧРАШУВЛАР, ДАВРА СУҲБАТЛАРИ ҲАМДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИБ КЕЛИНМОҚДА

Ўсиб келаётган ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, миллий анъаналар ва қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш ҳамда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида Миллий гвардия тизимлари томонидан ёшлар ўртасида тарғибот тадбирлари ва учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти талабалари иштирокида ўтказилди. Тадбир давомида талаба ёшлар ҳарбий қурол-аслаҳа, техникалар билан таништирилди. Бундан ташқари Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ташкил этилган камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарслари давомида ўзларининг мерганлик салоҳиятларини синовдан ўтказиш имконига эга бўлдилар.