ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҚЎЛ ЖАНГИ БЎЙИЧА "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан ёшлар ўртасида қўл жанги спорт тури бўйича "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ўтказилди.
Турли вазн тоифасида 70 га яқин иштирок этган спортчи ёшлар мазкур мусобақада ўз имкониятларини синаб кўришди. Спортчилар томонидан муросасиз ўтган жанглар мобайнида ўз маҳоратларини намоён эта олган кучли иштирокчилар эса мусобақанинг финал босқичига етиб келишди.
Ғолиб бўлган иштирокчилар мусобақа якунида диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Албатта, бундай мусобақалар келгусида ушбу спорт турини ёшлар ўртасида оммалашиши, ёш иқтидорли спортчилар кашф этилиши ва уларнинг халқаро мусобақаларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.